ШҚВда Россияга ишга йўл олган ўзбекистонлик 17 ноқонуний муҳожир қўлга олинди

Дата: 16:04, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Шимолий Қозоғистон вилоятида Россияга ишга йўл олаётган 17 Ўзбекистон фуқароси ҚР миграция қонунчилигини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) вилоят ИИД матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“ШҚВ ИИД Ноқонуний миграция бўлимининг махсус взводи ўтказган навбатдаги рейдда “Западный” назорат пунктида остоналик ҳайдовчи бошқарган Toyota HiAce автомашина кўздан кечирилди. Микроавтобус йўловчилари текширилганда 17 Ўзбекистон фуқароси аниқланди. Уларнинг хужжатлари бўлган ҳолда, миграцион карточкаларининг амал қилиш муддати ўтиб кетган бўлган. Улар Россия Федерациясига пул ишлашга йўл олишган бўлган”, - дейилади хабарда.

Аниқлаштирилишича, улар Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтиш учун белгиланган муддатни рўйхатдан ўтмаганлар.

Хорижликларга нисбатан ҚР Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 517 моддаси бўйича материаллар тўпланиб, судга оширилган.

Йил бошидан бери ИИД Ноқонуний миграция бўлимининг махсус взводи ходимлари томонидан қонунчиликни бузгани учун 1558 хорижлик жавобгарликка тортилган бўлиб, бундан 1536 таси МДҲ фуқароларидир. Суд қарорига мувофиқ 72 хорижлик мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: