Шаҳрам Ғиёсов Гамбургда бўлиб ўтган 2017 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб тан олинди
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Шаҳрам Ғиёсов Гамбургда (Германия) бўлиб ўтган 2017 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу юксак унвон AIBA Халқаро бокс уюшмаси томонидан твиттердаги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси номини аниқлаш учун ўтказилган овоз бериш якунлари бўйича берилади.
Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, олтин медаль соҳиби, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 56% овоз олган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Олександр Кижниак (Украина) ва Хулио Сезар ла Круз (Куба) эгаллашди.