Шаҳрисабзда KOICA кўмагида Касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

Дата: 17:02, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 6 сентябрда Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

КOICA ваколатхонасидан маълум қилишларича, очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ен У, KOICA агентлиги вице-президенти Бек Сеук Хи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Низомов, шунингдек, ЎзР. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қашқадарё вилоят ҳокимиятияти ва бошқа муассасаларнинг масъул ҳодимлари қатнашдилар.

Шаҳрисабздаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бюджети $8,5 млнлик лойиҳа доирасида ташкил этилган бўлиб, Корея Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил этилган шу каби учинчи марказдир.

Марказлар ишсиз фуқароларни автомобилсозлик, металлга ишлов бериш ва чилангарлик, электротехника, йигирув ва тикув иши, ахборот технологиялари каби меҳнат бозорида талаб катта бўлган мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширади.

KOICA агентлиги бундай марказларни яратиш йўли билан Корея техник ва касб-ҳунар таълими ва ўқитиш (KOICA) моделлари ва ривожланиш тажрибаси асосида ноу-хаулардан фойдаланиш йўли билан инсон ресурсларини ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, биринчи Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг очилиши Тошкентда 2012 йил июлда, иккинчи бу каби марказ 2016 йил октябрда Самарқандда очилган эди.

KOICA Корея Республикаси элчихонасининг бўлинмаси бўлиб, ривожланаётган мамлакатларга беғараз кўмакни амалга ошириш учун масъул ташкилотдир. 1992-2017 йилларда KOICA Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда умумий қиймати $124 млндан зиёдлик грант лойиҳа ва дастурларини амалга оширди. 2,1 мингдан ортиқ давлат хизматчилари Кореяда ўқиб келдилар ва 470 зиёд кўнгиллилар Кореядан Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатиш мақсадида йўлланди.

Сурат манбаи: очиқ манбаларидан

Янгилик билан ўртоқлашиш: