Шаҳрисабзда кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтади
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ –19-23 апрелда Шаҳрисабзда кураш бўйича Амир Темур хотирасига бағишланган Ўзбекистон Президенти соврини учун VII халқаро турнир бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Халқаро Кураш Ассоциациясидан (IKA) хабар беришларича, ушбу мусобақа ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.
Бу йил турнирда 30 дан ортиқ мамлакатлардан ташриф буюрган спортчилар 73, 81, 90 кг вазн тоифаларида ва эркаклар ўртасида мутлақ тоифада, шунингдек, аёллар ўртасида 57 ва 78 кг вазн тоифасида иштирок этадилар.
Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси $50ни ташкил этади.
Мутлақ вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган спортчи Ўзбекистон Президентининг $10 минглик мукофотига сазовор бўлади.
Эслатиб ўтамизки, турли йилларида ушбу вазн тоифасида ғолибликни Абдуқодир Пирматов (1992 й.), Баҳром Авазов (1996 ва 2000 й.), Абдулла Тангриев (2004 ва 2008 й.) ва Самижон Убайдуллаевлар (2012) қўлга киритганлар.
Ўзбек кураши Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилган.
Сурат манбаи: http://24post.uz/8310