Шахмат бўйича олимпия резервлари мактаблари ташкил этилади
Дата: 12:49, 30-06-2014.
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Анҳор соҳилида шахмат бўйича болалар ўсмирлар шахмат мактаби ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Gazeta.uz нашрнинг ёзишига кўра, ушбу шахмат мактаби Ўзбекистон ҳукуматининг 20 июндаги қарорига мувофиқ яратилмоқда.
Спорт мактабининг буюртмачиси Тошкент ҳокимиятининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси, бош лойиҳа ташкилоти “ТошуйжойЛИТИ” ОАЖ, бош пудратчи ташкилот “Трест-12” ОАЖдир.
Шунингдек, қарор билан қурилиш учун зарур қурилиш материаллари, ускуналар, бутловчи қисмлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа моддий техник ресурслар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш бўйича комиссия таркиби ҳам тасдиқланган, деб ёзади Gazeta.uz.


