Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар термаси Осиё миллатлари кубогида 2-ўринни эгаллади

Дата: 17:16, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар термаси Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтаётган Осиё миллатлари кубогида (Asian Nations Cup - Women) 2-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон аёллар термаси таркибида Нафиса Мўминова, Сарвиноз Қурбонбоева, Ирина Геворгян, Гулруҳбегим Тохиржонова ва Севара Боймуротовалар иштирок этдилар. Уларнинг бари аёллар ўртасида “Осиё миллатлари кубоги 2016” мусобақасининг кумуш совриндорлари бўлдилар. Стандарт шахмат бўйича кубок доиравий тизимда 10 жамоа иштирокида ўтказилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Шахмат федерациясида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон эркаклар термаси Марат Жумаев, Алексей Барсов, Акмал Файзуллаев, Никита Хорошев, Владимир Егинлар таркиби қатнашиб, Asian Nations Cupда иштирок этган 22 жамоа ўртасида 5-ўринни олди.

Абу-Даби мусобақалар рапид ва блиц услубидаги шахмат бўйича чемпионат шаклида давом эттирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: