Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати яримфиналининг 10 иштирокчилари номлари маълум бўлди

Дата: 17:01, 10-01-2017.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Шахмат бўйича 2017 йил декабрда ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати яримфиналининг 10 иштирокчилари номлари маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, улар 8, 10, 12 ва 14 ёш тоифаларида шахмат бўйича 2018 йилги республика биринчилигининг илк саралаш турнири натижалари бўйича аниқланди.

Ўзбекистон чемпионати яримфиналида иштирок этиш ҳуқуқини ғолиблар ва кумуш медал совриндорлари киритишди. 8 ёшгача ўғил болалар орасида булар Ислом Аноритдинов ва Муҳаммадюсуф Тожиев, қизлар ўртасида Зарина Абдиева ва Мубина Абдукасимовалар, 10 ёшгача ўғил болалар орасида Эдген Байталов, 12 ёшгача ўғил болалар орасида Абдулборий Офоқов ва Жаҳонгир Рузиқулов, 12 ёшгача қизлар ўртасида Омина Агзамова, 14 ёшгача ўғил болалар орасида Абдумалик Саидниёзов ва Козимбек Аминовлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: