Шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича Дубайдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг энг зўр шахматчилари қатнашади

Дата: 19:40, 17-06-2014.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – 15-21 июн кунлари Дубайда (БАА) шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда Ўзбекистон шарафини гроссмейстерлар Рустам Қосимжонов, Сергей Қаюмов, Тоҳир Воҳидов ва халқаро шахмат устаси Жаҳонгир Воҳидовлар ҳимоя қиладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Халқаро шахмат федерацияси хабарига кўра, мусобақада 46 мамлакатдан 124 шахматчи иштирок этади. Булар орасида таниқли шахматчилар – жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия) ҳам бор.
Шунингдек, Дубайда Вишванатан Ананд, Левон Аронян, Александр Грищук, Фабиано Каруана, Хикару Накамура ва бошқа қатор таниқли шахматчилар ҳам ўйнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: