Шахрисабз “Мақом” санъати халқаро форумини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 15:08, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – 6-10 сентябрда Шахрисабзда “Мақом” санъати халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда иштирок этиш учун ижодий аризалар, шу жумладан, мақом бўйича чет эллик солистлар ва ансамбллардан ҳам келиб тушмоқда. Ҳиндистон, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Бельгия ва Эрондан номзодлар ташкилий қўмитанинг “Мақом” Миллий Санъат Марказида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди.

Марказ хабар беришича, ҳайъат аъзолари Сирожиддин Жўраев (Тожикистон) ва ҳиндистонлик хонанда DVALIни таклиф қилишга қарор қилишди.

Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида Ўзбекистон халқ артисти Ҳасан Ражабий, хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев, Турғун Алиматов номидаги Жамоатчилик бирлашмаси раҳбари Алишер Алиматовлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамизки, анъанавий мақом ижрочиси Сирожиддин Жўраев 1975 йил 27 декабрда Тожикистонда туғилган, ўзбек миллатига мансуб. 2005 йилда Тошкент Давлат Консерваториясини тамомлаган. Ф. Шахобов номидаги Шашмақом Давлат ансамблида мусиқий раҳбар бўлиб ишлайди.

Ҳинд мусиқачи DVALI Нью-Деҳли шаҳрида ишлайди, кўплаб фестивалларда иштирок этади. Хусусан, у Хива шаҳридаги “RAQS SEHRI” фестивалида иштирок этган эди. Замонавий санъат бўйича сентябрдаги халқаро форумда ҳинд мумтоз мусиқасини ижро этади.

Сурат манбаи: http://www.asia-travel.uz/uzbekistan/cities/shakhrisabz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: