Шахрисабзда тарихий-этник ва фольклор рақс спектакллари мавсуми очилди
Шахрисабз. 16 май. ЎзТАГ – Шахрисабздаги Чорсу тарихий мажмуи амфитеатри тарихий-этник ва фольклор рақс спектакллари мавсумини очмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Шахрисабзнинг мусиқа салоҳияти ушбу тарихий шаҳарга сайёҳларни жалб қилувчи жиҳатлардан бири бўлиб, халқ маданияти билан танишиш ҳамда хотирада ёрқин таассурот қолдиришнинг самарали воситасидир.
Ҳар куни кечқурун Амир Темур ҳаётининг ёрқин лаҳзаларини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар ва Қашқадарё вилояти фольклор ансамблари чиқишларини ташкилллаштириш режалаштирмоқда.