Шахсий чиплар Қирғизистон парламенти депутатларининг йиғилишларни ўтказиб юборишига йўл қўймайди

Дата: 17:54, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 1 сентябрдан бошлаб Қирғизистон Юқори кенгаши депутатлари шахсий чиплар билан таъминланади, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Депутат чипни компьютерга яқинлаштиради, шундан кейин қурилма эгаси рўйхатдан ўтказилади. “Заҳира” чипи деган нарса бўлмайди. Чип бўлмаса - рўйхатдан ўтиш ҳам йўқ. Агар унутиб қолдирсангиз, олиб келиш учун уйга бориб келасиз”, - деди мамлакат парламенти спикери Асилбек Жээнбеков чоршанба куни Юқори кенгаш мажлисида.
Шунингдек, А. Жээнбеков чиплар халқ депутатларининг интизоми ва парламент мажлисларида қатнашишини назорат қилиш мақсадларида жорий этилаётганлигини ҳам хабар қилди.
Қайд этиш керакки, интизом масаласи депутатлар томонидан бир неча маротаба кўтарилган эди. Баъзи депутатлар палата мажлисларида атига бир неча маротаба қатнашганлар. Лекин қўлда рўйхатдан ўтиш депутатларга мажлисда қатнашмаётган ҳамкасабаларини ҳам рўйхатдан ўтказиш ва улар номидан овоз беришга имкон берар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: