Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Дата: 17:16, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Ушбу чемпионат бугун Ханти-Мансийскда (Россия) бошланди, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ханти-Мансийскдаги FIDE World Junior U20 Championship (Open) турнирида дунёнинг 33 мамлакатидан бўлган 62 ёш шахматчилар қатнашмоқда. Улар орасида 9 гроссмейстер ва 22 халқаро шахмат усталари бор”, - деб таъкидлашди республика Шахмат федерациясида.

Ўзбекистон вакили Ш.Воҳидов (2292) биринчи турда ҳиндистонлик гроссмейстер Картикеян Муралига қарши (2509) дона суради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: