Шанба куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 17 даражагача қизийди

Дата: 12:57, 14-12-2018.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Шанба, 15 декабр куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 17 даражагача қизийди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: http://podrobnosti.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: