Шанба куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда

Дата: 14:05, 19-04-2019.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Шанба 20 апрель Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, кундузи ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 апрель куни жойларда ёмғир ёғиб, момомқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин, Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб жойларда ёмғир ёғади, кундузи ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарб томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин, Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ, бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м баландликда кўчки хавфи бор.Шамол шарқдан ғарб томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: manevychi.rayon.in.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: