Шанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб бир оз ёғингарчилик бўлади

Дата: 14:01, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ - Шанба, 19 декабр куни бутун Ўзбекистон бўйлаб бир оз ёғингарчилик бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ , кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: