Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат 30 даража ва ундан юқорига кўтарилади

Дата: 12:20, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрель. ЎзТАГ – Шанба, 28 апрель куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат 30 даража ва ундан юқорига кўтарилади, ҳатто тоғларда ҳам 22 даража иссиқ бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, Хоразм вилояти бўйича 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ, баъзи жойларда 33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.novoye-vremya.com/w54548/.../

Янгилик билан ўртоқлашиш: