Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бир оз пасайиши кутилмоқда

Дата: 14:47, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Шанба, 23 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бир оз пасайиши кутилмоқда, Тошкентда ва пойтахт вилоятида 30 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда вақти вақти билан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: