Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг бироз илиши кутилмоқда
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Шанба, 9 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг бироз илиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 9-11° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, баланд тоғларда 10-15° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида бўлади.
Сурат манбаи: http://kyrgyztuusu.kg


