Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради

Дата: 14:29, 21-07-2017.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Шанба, 22 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, кўп эҳтимоли билан ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23° иссиқ, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 34-39 иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: