Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 13:08, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Шанба, 10 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида кундузи 15 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 12-17° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, Хоразм вилояти бўйича кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 7-12° илиқ, чўл ҳудудларида баъзи жойларда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 7-12° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуқ, баланд тоғларда кечаси 13-18° совуқ, кундузи 6-11° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.sarrafon-travel.uz/en/tours/2/6

Янгилик билан ўртоқлашиш: