Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида камбулутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Шанба, 28 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида камбулутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/25308