Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 12:52, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Шанба, 4 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечаси бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол бошда ғарбдан, кейинчалик шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 19-21° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23°иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ёмғир ёғиши мумкин, кундуз ёғингарчилик бўлмайди. Шамол бошда ғарбдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-13° илиқ, кундузи 18-23°иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: