Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво кузатилади

Дата: 11:59, 10-10-2014.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Шанба, 11 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ атрофида, кундузи 8-13° иссиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: