Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:02, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Шанба, 3 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам кучайиши кутилади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: