Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 15:06, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Шанба, 7 март куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, республиканинг тоғли ерларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиш мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-8° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан бир оз ёмғир ёғиши, туман ҳам тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: