Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туриши кутилмоқда

Дата: 13:47, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Шанба, 5 сентябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туриши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° иссиқ, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи туманларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 26-31° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: