Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилади
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Шанба, 10 октябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилади, фақат Сурхандарё вилояти ва республиканинг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 26-28° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.


