Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, кучли шамол туриши кутилмоқда

Дата: 12:16, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Шанба, 21 феврал куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, кучли шамол туриши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 14-16° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, Устюртда 5-10° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади; Хоразм вилояти бўйича кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8 илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: