Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсиши кутилмоқда

Дата: 14:27, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Шанба, 9 май куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши, мамоқалдироқ бўлиб, кучли шамол эсиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва соат 14га қадар ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши кутилади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғиб, момақолдироқ бўлади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши кутилади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб жала характеридаги кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши кутилади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши кутилади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жала характеридаги кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши кутилади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 12-27° илиқ атрофида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: