Шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 15:51, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Шанба, 26 ноябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси баъзи туманларда қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: