Шанба куни Фарғона водийсида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади

Дата: 14:09, 23-08-2019.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Шанба, 24 август куни Фарғона водийсида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: total.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: