Шанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Шанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 37-39° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: mignews.com.ua