Шанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:04, 21-06-2019.

Тошкент. 21 июнь. ЎзТАГ – Шанба, 22 июнь куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин,. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгриб туради, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: vesti.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: