Шанба куни Тошкентда экологик марафон бошланади

Дата: 16:15, 03-06-2016.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Шанба, 4 июнда Тошкентда экологик марафон бўлиб ўтади. У пойтахтдаги Сингапур бошқарувни ривожлантириш институти спорт майдончасида соат 8.30 дақиқа ўтганда бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марафон экологик ҳафталик доирасида ўтказилиб, Халқаро атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган. Ушбу байрам бутун дунёда 5 июнда нишонланади.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан хабар беришларича, спорт-экологик  акцияси доирасида турнир ва спорт мусобақалари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, шанба куни Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида экологик байрам ҳам ўтказилади. Бу ерда экологик мавзудаги кўргазма, “Қушлар байрами”, “Баркамол авлод” марказининг Тошкент шаҳар бўлими болалар жамоаларининг чиқишлари бўлиб ўтади.

2016 йилги экологик ҳафталик Тошкентда 31 майда бошланган бўлиб, 6 июнгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: