Шанба куни Тошкентда, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 16:15, 14-06-2019.

Тошкент. 14 июнь. ЎзТАГ – Шанба, 15 июнь Тошкентда, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21°, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-°15, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: wallpapers.99px.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: