Шанба куни Ўзбекистон маркази, жануби ва жанубий-ғарбида ҳаво ҳарорати 44 даражагача қизийди
Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Шанба, 11 июн куни Ўзбекистон маркази, жануби ва жанубий-ғарбида ҳаво ҳарорати 44 даражагача қизийди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 38-43 иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.