Шанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир, қор ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда

Дата: 13:23, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Шанба, 7 феврал куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир, қор ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда, республиканинг баъзи жойларида туман тушиши мумкин, тоғли жойларда қор кўчиши хавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмидаёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 7-9° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0-2°гача совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с. тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: