Шанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида кундузи ёғингарчилик бўлиши кутилмайди, кечаси ва эрталаб – ёмғир ёғади

Дата: 12:22, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Шанба, 19 март куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида кундузи ёғингарчилик бўлиши кутилмайди, кечаси ва эрталаб – ёмғир ёғади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 13-15° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. 2500 метрдан юқори бўлган ҳудудларда кўчки ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ- 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: