Шанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида момақалдироқли ёмғир ва кучли шамол сақланиб қолади

Дата: 15:12, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Шанба, 24 июн куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида момақалдироқли ёмғир ва кучли шамол сақланиб қолади, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: