Шанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликли ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, асосан қор ёғади

Дата: 12:54, 03-02-2017.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Шанба 4 феврал куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликли ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, асосан қор ёғади, фақат Қорақалпоғистондада, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° совуқ, Устюрт бўйича 12-17° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 18-23 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 18-23 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 18-23 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 18-23 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 8-13° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: