Шанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши кутилмоқда, ёмғир қорга ҳам айланиши мумкин

Дата: 13:20, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Шанба, 17 декабр куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши кутилмоқда, ёмғир қорга ҳам айланиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; Устюртда кечаси 13-15° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; Навоий вилояти шимолида 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: