Шанба куни ўзбекистонликларни ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва туманли об-ҳаво кутади

Дата: 14:09, 20-12-2019.

Тошкент. 20 декабрь. ЎзТАГ – Шанба, 21 декабрь куни ўзбекистонликларни ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва туманли об-ҳаво кутади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, жойларда кучли. Кўчки хавфи бор. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: kp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: