Шанба куни Ўзбекистоннинг ғарби, шимолий-ғарби ва тоғли жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 16:37, 16-09-2016.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Шанба, 17 сентябр куни Ўзбекистоннинг ғарби, шимолий-ғарби ва тоғли жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво вақти вақти билан бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18° иссиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: