Шанба куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Шанба, 18 май Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиш мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Сурат манбаи: sputnik.by