Шанба куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши ва унинг қорга айланиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 13 декабрь. ЎзТАГ – Шанба, 14 декабрь куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши ва унинг қорга айланиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2°, кундузи 2-4° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайдии. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво вақта-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво вақи-вақти билан ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда қор ёғади. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: sochi.com