Шанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёғингарчилик ва совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради

Дата: 14:18, 22-11-2019.

Тошкент. 22 ноябрь. ЎзТАГ – Шанба, 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёғингарчилик ва совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, жойларда 8° гача совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: pikabu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: