Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат ғарби ва шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади

Дата: 12:49, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Шанба, 6 май куни Ўзбекистоннинг фақат ғарби ва шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, мамлакатнинг қолган жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг кучайиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: