Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди холос
Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Шанба, 24 январ куни Ўзбекистоннинг фақат Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди холос, республиканинг тоғли жойларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва куннинг биринчи ярмида 0-2° совуқ, кечга бориб ҳаво ҳарорати 4-6° совуйди.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 15-20° совуқ, кундузи 5-10°гача совуқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, баъзи жойларга кучли қор ёғиши кутилади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва куннинг иккинчи ярмида 3° совуқ - 2° илиқ, кечга бориб ҳаво ҳарорати 4-6° совуйди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга кучли қор ёғиб, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кечга бориб ҳаво ҳарорати 4-6° совуйди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ -2° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғади, туман тушиши ҳам мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° совуқ бўлади.