Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат жанубий, жанубий-ғарбий ва шимолий-ғарбий қисмларида ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 12:23, 21-08-2015.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Шанба, 22 август куни Ўзбекистоннинг фақат жанубий, жанубий-ғарбий ва шимолий-ғарбий қисмларида ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг қолган қисмларида бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21° иссиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: