Шанба куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади

Дата: 12:27, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Шанба, 14 ноябр куни кундузи Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади, баъзи туманларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам қиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3°совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: